Соғлиқни сақлаш тизимида бир нечта тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бир нечта тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Моҳигул Тошназарова вазирликнинг Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Моҳигул Тошназарова 2014 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Шу пайтга қадар “Қашқадарё дори-дармон” АЖда дорихоналарни назорат килиш инспектори, ушбу муассаса бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 

Авазбек Толмасович Усмонов вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Авазбек Усмонов 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Ўз фаолиятини Қўқон шаҳридаги 1-сон шаҳар шифохонасида нейротравматология бўлимида стоматолог-хирург вазифасидан бошлаган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида нейротравматология бўлими стоматолог-хирурги, сўнг Қўқон шаҳар диагностика маркази бош шифокори вазифасида ишлаган. 

Мутахассис 2017 йилдан буён Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори сифатида фаолият юритиб келган.

Баҳодир Раҳмонович Бўриев вазирликнинг Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар у мазкур бошқармада  бошлиқ ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
  
53 ёшли Бўриев Тошкент давлат техника университетини тамомлаган бўлиб, кўпгина ташкилотларда масъул лавозимларда фаолият юритган. 

2005 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Умидулла Раҳматуллаевич Рисқиев вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатган.

Фалсафа фанлари доктори (PhD) Умидулла Рисқиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт  марказида иш бошлаган. 

У ўз фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокор-хирург, марказнинг 1-шошилинч хирургия бўлими мудири, бош шифокорнинг хирургия бўйича ўринбосари, қабул ташхислаш бўлими мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари каби масъулиятли вазифаларда ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг