Соғлиқни сақлаш кодекси қабул қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасида айтилган.

Кодекс лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

•    Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;

•    соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;

•    соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;

•    тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;

•    соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

•    соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

•    санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

•    соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;

•    соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ
•    ва мажбуриятлари;

•    тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.

Кодексни ишлаб чиқишга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Кодекс лойиҳаси 2020 йилнинг 1 июлигача Вазирлар Маҳкамасига, 1 августгача Олий Мажлис Қонунчилик палатсига киритилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг