Сочида кучли ёмғир ёғиб, кўчаларни сув босди (видео)

Олам

image

Бугун, 25 сентябрга ўтар кечаси Сочида кучли ёмғир ёғди. Лазаревский тумани Вардане микрораёнидаги федерал йўлнинг қатнов қисмини сув босди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар бермоқда

Қайд этилишича, кучли ёмғир Сочининг тоғли ҳудудларига ёғган. Вардане микрораёнидаги А-147 Джубга-Сочи йўлининг 100 метрли қисмини сув босган. Ҳозирда кўчалардаги ҳаракат тўхтатилган. 

Маълум қилинишича, шаҳар маъмурияти барча пляжларни ёпиб қўйган ва ҳайдовчилардан зарурат бўлмаганда кўчаларда ҳаркатланмасликни сўраган. Маъмурият, шунингдек паст текисликларда, рельефнинг бурмаларида ёки сув сатҳи тез кўтариладиган жойларда дарё тубига яқин жойда тўхтамасликни сўраган. 

Хабарга кўра, эрталаб соат 9:30 ҳолатига кўра, ёғингарчилик интенсивлиги пасайган. Аммо кун охиригача ёмғир ёғиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг