Собиқ WBO чемпиони Тошкентда жанг ўтказади
Спорт
−
04 Июнь 2023
7074Бокс бўйича собиқ WBO чемпиони британиялик Пол Батлер навбатдаги жангини Тошкентдаги “Ҳумо” аренада ўтказади. Бу ҳақда жангни ташкиллаштираётган маҳаллий бокс промоушени ўз саҳифасида маълум қилди.
Тошкентда 16 июнь куни навбатдаги бокс турнири ташкил этилади. Мусобақада бир қанча ўзбекистонлик ва хориждан келган боксчилар иштирок этади.
Хусусан, 53 килограмм вазн тоифасида собиқ WBO чемпиони британиялик Пол Батлер ҳам рингга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби аниқ эмас. Батлер охирги жангини мутлақ жаҳон чемпионлиги учун Наоя Иноуэга қарши ўтказиб мағуб бўлганди.
Шуниндек, 63,5 килограмда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Дилшод Нурим билан турнирнинг ўзига хос финалида тўқнаш келади. 72 килограмдаги турнирнинг ярим финалида ўзбекистонлик Анвар Туропов, Исломбек Мўминов, Суҳроб Қаюмов ва қозоғистонлик Берекет Таировлар баҳс олиб боради.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси