Собиқ вазир 2 ой муддатга ҳибсга олинди

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерацияси Очиқ ҳукумат ишлари масалалари бўйича собиқ вазир Михаил Абизов уюшган жиноий гуруҳ тузиш, уни бошқариш, оффшор ташкилотларга раҳбарлик қилишда айбланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 27 март куни Москванинг Басман суди РФ Очиқ ҳукумат ишлари масалалари бўйича собиқ вазир Михаил Абизовни 2 ой муддатга қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Михаил Абизов 2011-2014 йилларда 4 млрд рубль маблағни ўғирлашда айбланяпти. Суд эшитувида тергов гумонланувчини 25 майгача қамоққа олиш бўйича расмий талаб билан чиқди.

Бундан ташқари, тергов идораси собиқ вазирнинг тахминий шериклари – Николай Степанов, Максим Русаков, Галина Фрайденберг, Александр Пелипасов ва Сергей Ильичевни ҳам ҳибсга олиш талабини билдирган.

Уларнинг жинояти исботланса, улар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Абизов уюшган жиноятчилик

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг