Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовни энг кучли жангчилар қаторига киритмади

Спорт

image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Cехудо тарихдаги энг кучли беш нафар UFC жангчилари қаторига Ҳабиб Нурмуҳамедовни киритмаслигини айтди. Cехудога кўра, Ҳабиб промошундаги топ 10 та спортчи қаторига кириши мумкин.

“UFC тарихидаги энг кучли жангчи Жон Жонс. Кейинги ўринларда Деметриус Жонсон, Андерсон Силва, Генри Cехудо ва Жорж Cен-Пьер. Мен ўзимни ушбу рўйхатга киритдим, чунки мен сўнгги тўртта жанггимда, учта дунёнинг энг яхши йигитлари Жонсон, TJ Диллашов ва Доминик Крузни мағлуб этдим.

Менимча, Ҳабиб Нурмуҳамедов кучли ўнталикка киради. У мен каби UFC да 12 та жанг ўтказган. Агар, у иккинчи чемпионликни қўлга киритганида, мағлубият қайд этмаганлиги учун мендан ўзиб кетган бўларди”, деган собиқ чемпиони Cехудо.

Эслатиб ўтамиз, Генри Cехудо охирги жангини енгил вазн тоифасида UFC’нинг ҳақиқий афсонасига айланган Доминик Крузга қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. Шундан сўнг, фаолиятини якунлашини эълон қилганди. Cехудо ММА оламида ўзининг баҳсли гаплари билан танилган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг