Собиқ ректор Президент Администрациясида иш бошлади
Жамият
−
05 Январь 2022
11754Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган. 2022 йилнинг 3 январида ушбу лавозимдан озод этилиб, ўрнига Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланган.
Нодирбек Сайфуллаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат маданият институтини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, санъатшунослик фанлари номзоди.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектеатр” бирлашмаси бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош директори ўринбосари вазифаларида ишлаган. Шунингдек, ўриндошлик асосида Ўзбекистон давлат санъат институтининг Санъатшунослик кафедрасида педагоглик фаолиятини олиб борган.
Нодирбек Сайфуллаев 2017-2020 йилларда Маданият вазири лавозимида ишлаган, айни вақтда сенатор Бахтиёр Сайфуллаевнинг ўғли.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь