Собиқ Президентнинг синглиси коронавирусдан вафот этди

Олам 6867
image

Америка Қўшма Штатларининг 41-Президенти, катта Жорж Бушнинг синглиси Нэнси Эллис Буш вафот этди. 94 ёшли Бушнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган. Бу ҳақда “The New York Times” унинг ўғлига асосланиб хабар берди. 

Нэнси Эллис Буш кеча, 10 январь куни Массачусетс штатидаги қариялар уйида вафот этган. Ўғлининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда унинг аҳволи анча ёмонлашган эди. 

2020 йил 30 декабрь куни у юқори ҳарорат билан шифохонага ётқизилган, текширув натижасида унда коронавирус аниқланган.

Қайд этилишича, катта Жорж Бушнинг синглиси оиладаги беш фарзанддан бири ва ёлғиз қиз бўлган. У аввал акасини, кейинчалик жияни кичик Жорж Бушни қўллаб-қувватлаш учун ташвиқот ишларида фаол қатнашган. 

Маълумот учун, катта Жорж Буш ҳам 94 ёшида, 2018 йилнинг 30 ноябрида вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×