Собиқ Президентлардан бирига қарши коррупция айблови бекор қилинди

Олам 3312
image

Бразилия Олий суди судьяси собиқ Президент Луиса Инасио Лула да Силвага қарши коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича айбловларни бекор қилди. Бу ҳақда G1 портали хабар бермоқда.

Ҳукмни чиқаришда Факин Лула да Силванинг ишларини кўриб чиқаётган Куритиба суди бунга ваколатли эмас, деб ҳисоблаган.

Судья Эдисон Факиннинг қарори устидан шикоят қилинган тақдирда, у Федерал Олий суднинг ялпи мажлисида кўриб чиқилади. Мамлакат Бош прокуратураси аллақачон мурожаат тайёрлаётганини эълон қилган.

Судьянинг қарори Лулу да Силванинг сиёсий ҳуқуқларини тиклади ва у яна президентликка номзодини кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Бразилия Президенти Жаир Болсонаронинг таъкидлашича, бразилияликлар Лула да Силванинг президентликка номзод бўлишини истамайди.

Petrobras коррупцияси можароси 2014 йилда бошланган. Компания раҳбарлари контракт миқдоридан фоизга оширилган нархларда шартномалар тузишда гумон қилинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ноқонуний йўл билан топилган пуллар сиёсий партияларни молиялаштиришга сарфланмоқда, деб гумон қилганда, иш авж олди. Ҳукмрон Ишчилар партияси раҳбарлари, шу жумладан Лулу да Силва ҳам коррупцияда гумон қилинган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
t
×