Собиқ Президент Молдова Россияга муҳтожлигини тан олди 

Олам

image

Собиқ Президент, мухолифатдаги социалистлар партияси раҳбари Игор Додон Молдова Россия Федерацияси билан ҳамкорликсиз яшай олмаслиги, мамлакат Россиянинг энергия ресурслари ва бозорига муҳтожлигини айтди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.

“Мен ҳар доим Россия Федерацияси билан стратегик шериклик тарафдори бўлганман, буни ҳеч қачон рад этмайман. Россия билан яхши ҳамкорликсиз Молдова омон қолиши қийин. Бизга Россиянинг энергия ресурслари ва бозори керак”, дея фикр билдирган Додон.

Унга кўра, 2023 йилда Молдовада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 400-500 минг тонна олма йиғиб олинади. Молдова меваларини МДҲ ва Россиядан ташқари бошқа жойга сота олмайди.

“Шунга қарамай, Молдовадаги сиёсий партиялар “россияпараст” ёки “ғарбпараст” бўлиши керакмас, балки мамлакат манфаатини кўзлаб сиёсат юритиши керак”, дейди партия раҳбари.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Молдова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг