Собиқ Маданият вазири 10 йилга қамалди
Олам
−
18 Июль 2023
28858Москванинг Замоскворечье туман суди бугун, 18 июль куни Қрим Маданият вазирлигининг собиқ раҳбари Вера (Арина) Новосельскаяни Қрим давлат болалар театр санъати маркази қурилиши вақтида 25 миллион рубль пора олгани учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС мухбири суд залидан хабар берди.
“Суд Новосельскаяни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми (йирик миқдорда пора олиш) бўйича айбдор деб топди ва уни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини колонияда ўташга ҳукм қилди”, дея ҳукмни ўқиб эшиттирган судья Ирина Зорина.
Суд, шунингдек, унга 128 миллион рубль миқдорида жарима кўринишидаги қўшимча жазо тайинлади, уни Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган маданият ходими унвонидан маҳрум қилди ва 15 йил муддатга таълим соҳасида давлат органларида лавозимларни эгаллашни тақиқлади.
Суд қарорига кўра, 2018 йилда Новосельская Қрим давлат болалар театр санъати маркази қурилиши пайтида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда умумий ҳомийлик учун “Меандер” МЧЖ фойда олувчисидан 25 миллион рубль миқдорида пора олган. Суд уни 2021 йилнинг ноябрида ҳибсга олган. Амалдор ва унинг оила аъзоларининг мол-мулки мусодара қилинган.
2007 йилдан 2012 йилгача Новосельская Украина Олий Радаси халқ депутати Елена Нетецкаянинг ёрдамчиси бўлган. Кейинчалик у Қрим Автоном Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари, кейин эса Қрим академик қўғирчоқ театрининг бадиий раҳбари-директори бўлди. Қрим Россия билан бирлашгандан сўнг, Новосельская республика Маданият вазирлиги раҳбари бўлди. 2021 йил 22 ноябрда у ишончни йўқотгани учун ишдан бўшатилган.
LiveБарчаси