Собиқ биринчи хоним Обама президентликка номзодини қўйиши мумкинми?

Олам 4594
image

АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама рафиқаси, Американинг собиқ биринчи хоними Мишел Обаманинг президентлик учун номзодини қўймаслигига кафолат берди. Бу ҳақда у Испаниянинг "Вангуардиа" газетасига берган интервьюсида гапирган

Обама Мишел сиёсатни ёқтирмаслигини, шунинг учун ҳам президентлик амбицияларига эга эмаслигини таъкидлаган. 

Лекин у ҳар қандай ҳолатда рафиқасини қўллаб-қувватлашини айтган. Обама бир пайтлар Мишел ҳам унинг ҳар қандай вазиятида ёнида турганини эслаган. 

Шунингдек, интервьюда Обама 2008 йилги сайлов кампанияси пайтида мухлислари томонидан совға қилинган туморларни қандай қилиб сақлаётгани, ирқчилик мавзуси ва Американинг коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятда қандай курашаётгани ҳақида гапирган. 

Аввалроқ, Обама президентлик давридаги энг катта хатосини айтгани ҳақида маълумот бергандик.

Маълумот учун, Барак Обама 2009-2017 йилларда АҚШ Президенти бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 119
Рейтинг: 3
t
×