Собиқ адлия вазири янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Узоқ йиллар давомида суд, адлия органларида раҳбар лавозимларда ишлаган таниқли ҳуқуқшунос Фозилжон Отахонов Хайдарович Олий Мажлис палаталари Кенгашининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори лавозимига тайинланди. 

Маълумот учун, Фозилжон Отахонов 1959 йил 18 апрелда Фарғона вилоятида туғилган. Фозилжон Отахоновнинг мутахасислиги ҳуқуқшунослик бўлиб, узоқ йиллар давомида суд, адлия органларида раҳбар лавозимларда ишлаган таниқли ҳуқуқшунос ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур институт 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, Олий Мажлис палаталари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, парламентнинг қонун ижодкорлиги ишлари сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма Қарори асосида 2017 йил 29 декабрь куни ташкил этилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг