СМРМ ходимлари маоши икки баравар оширилади

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ходимларининг ойлик маошларини 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ҳодимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентлари 2 баравар миқдорида қўлланади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда Концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари мувофиқ тасдиқланади.

Қуйидагилар Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

  • аҳоли ва ҳизмат кўрсатувчи ҳодимларни бўлиши мумкин бўлган зилзилаларга тайёгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва мунтазам семинар-тренинглар ўтказиш;
  • зилзилаларни вужудга келиш механизми ва табиати ҳамда зилзила даракчиларини турли геодинамик жараёнларда намоён бўлиши, сейсмик тебранишларни турли геологик муҳитда тарқалиш ва сўниш қонуниятларини ўрганиш, сейсмик тебранишларни маҳаллий грунт шароитига боғлиқ ўзгариши йўналишларида фундаментал ва амалий тадқиқотларни кенгайтириш ва такомиллаштириш;
  • жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда шаҳар ҳудудларининг сейсмик хавфини ва сейсмик таъсирини муҳандис кўрсаткичларда баҳолаш ва сейсмик микрорайонлаштириш хариталарини нафақат макросейсмик балларда, балки сейсмик тезланишларда, спектр амплитудаларда ва жавоб спектрларда тузишни жорий қилиш;
  • бинолар, гидротехник иншоотлар, ер ости, ер усти ва грунтга кўмилган иншоотлар, йўлўтказгичлар, уларнинг элементлари, жумладан композит материаллардан ташкил топган иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда сейсмик мустаҳкамликни таъминлаш сифатини оширишга йўналтирилган тадқиқотларни ривожлантириш;
  • Ўзбекистон ҳудудларини сейсмик хавфсизлигини баҳолаш ва бўлиши мумкин бўлган зилзалалар зарарини камайтириш, жумладан зилзила келтириб чиқариши мумкин бўлган иккиламчи омиллар ва бошқа фавқулодда вазиятлар бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;
  • Республика ҳудудида қурилаётган объектларнинг сейсмик хавфсизлик бўйича меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва назорат қилиш жараёнларини такомиллаштириш;
  • янги қурилаётган бино ва иншоотларга сейсмик мустаҳкамлик ва ҳавфсизликни таъминловчи инновацион технологияларни татбиқ этиш;
  • сейсмик станцияларнинг ишлашини замон талабларидан ва жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ҳамда прогноз йўналишларидаги тадқиқотларни жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда кенгайтириш;
  • қўшни республикалар билан сейсмологик маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.

Мақола муаллифи

Теглар

сейсмология

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар