Словакия собиқ Иқтисодиёт вазири 19 йилга қамалди
Олам
−
27 Февраль 2020
3798Словакия Бош вазирининг собиқ ўринбосари ва Иқтисодиёт вазири Павол Руско фирибгарликда айбланди. Унга нисбатан 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақида Словакия суд сенати раиси Эмил Кдеманич маълум қилмоқда.
Бундан ташқари, собиқ амалдор 10 минг евро миқдорида жарима тўлашига ҳам тўғри келади.
Кдеманич маълумотларига кўра, Рускодан ташқари, бу ишда унинг шериги, бизнесмен Мариан Кочнер ҳам жавобгарликка тортилган.
Маълумот ўрнида, Павол Руско 2002-2003 йиллар давомида мамлакат парламенти спикерининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2003 йилдан 2005 йилга қадар Бош вазир ўринбосари ва Иқтисодиёт вазири сифатида фаолият юритган.
LiveБарчаси