Словакия Бош вазири ўзига қилинган суиқасдга биринчи марта изоҳ берди

Олам

image

15 май куни суиқасдга учраган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳужумчига нисбатан нафрат ҳис қилмаганини айтди. Бош вазир июнь-июль ойларида ишга қайтиш ниятида ва ҳозирда Братиславадаги Авлиё Михаил шифохонасида амбулатор даволанмоқда. Бу унинг суиқасддан кейин биринчи марта омма олдида чиқиши.

"Мен учун биринчи қадамни қўйиш вақти келди. Бу кечирим. Мени отган одамдан нафратланмайман. Мен унга нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрмайман ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқчи эмасман. Мен уни кечираман", дейди Роберт Фицо ўзининг Facebook'даги саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида.

Бош вазирнинг таъкидлашича, у ҳужумчига ўз ҳаракати сабабларини аниқлашга имкон беради.

“Охир-оқибат, у шунчаки сиёсий мағлублар, ҳафсаласи пир бўлган мухолифат Словакияда енгиб бўлмас даражада ривожлантирган ёвузлик ва сиёсий нафратнинг элчиси бўлганлиги аниқ. Бу ёлғиз телбанинг ҳужуми деб ўйлаш учун ҳеч қандай асос йўқ”, деган Бош вазир.

15 май куни Гандлова шаҳрида Бош вазир Роберт Фицо 71 ёшли ёзувчи Журай Cинтула томонидан бир неча марта отилганди. У ўз сабабларини Словакия ҳукумати фаолиятига рози эмаслиги билан изоҳлади.

“Republika” нашрига кўра, Журай Cинтула мухолифатдаги “Прогрессив Словакия” либерал партияси тарафдори. Бироқ, мухолифат партияси раҳбари Михал Шимеска Cинтула ва ҳаракат ўртасидаги алоқани рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Словакия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг