Сиз тинч аҳолига қарши курашадиган ожизларсиз – Зеленский рус ҳарбийларига мурожаат қилди
Олам
−
15 Сентябрь 2022
5475Украина Президенти Владимир Зеленский халққа мурожаатида Россия Қуролли Кучларининг Кривой Рог шаҳрига берган зарбаларига изоҳ берди.
“Бугун сизнинг ракета ҳужумларингиз, Россия ракеталари Кривой Рогга, Карачуновский сув омбори тўғонига, умуман ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган объектларга, аслида юз минглаб оддий фуқароларга зарба берди. Бу Россия ютқазишининг яна бир сабаби. Россия нафақат бу урушда, балки тарихнинг ўзида ҳам ютқазади. Тарихни одамлар ёзади, ёмон инсонлар – ҳеч қачон. Тарихда кимлар қолади? Бу ракеталар билан зарба берганларнинг ҳаммаси. Юртимизга келганлар. Заифлар. Сиз – тинч аҳолига қарши курашадиган заифларсиз. Сизлар ўз набираларингиздан уяладиган террорчилар бўлиб қоласиз”, дейди Зеленский.
Зеленский рус аскарларига мурожаат қилиб, улар учун ягона йўл Украина кучларига таслим бўлиш эканини қайд этди.
“Фақат шу йўл уларга ҳаётини сақлаб қолишни ва барча конвенцияларга мувофиқ муносабатни кафолатлайди. Ҳар бир рус аскари ҳозиргача фақат Украина асирлигида, ҳеч ким улардан Россия мутлақо мағлуб бўладиган урушда ўлжа сифатида фойдаланмаслигини тушуниши керак эди” , дейди Украина Президенти.
Маълумот ўрнида, кеча, 14 сентябрь куни Россия қўшинлари “Кинжал” ва “Искандер” ракеталари билан Кривой Рог шаҳрининг гидротехника инфратузилмасини ўққа тутди. Оқибатда Ингулец дарёсида сув сатҳи икки-уч метрга кўтарилди. 112 та хусусий уй ва дала ҳовли сув остида қолди. Бугун дарёда сув оқими камайиб, сатҳи пасая бошлаган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси