Сиёсий партияларнинг сайловдаги ваколатли вакиллари маълум қилинди

Жамият 4519
image
-

Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан гувоҳномалар топшириладиган сиёсий партиялар ваколатли вакиллари: 

Бахтиёр Султанназирович Якубов – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили;

Баҳодиржон Мўллажон ўғли Маматхонов – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ваколатли вакили;

Абдукамол Шодиевич Раҳмонов – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакили;

Саидрасул Саидакпарович Сангинов – Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили;

Улуғбек Назарович Вафоев – Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили.

Сайлов кaмпаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади.

Ваколатли вакил, биринчи навбатда, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиянинг манфаатини ифодалайди ва унинг сайлов жараёнидаги иштирокига оид масалаларни ҳал қилиб боради.
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3
t
×