Сиёсатчи АҚШда фуқаролар уруши бўлишидан хавотирда эканини билдирди
Олам
−
27 Февраль 2023
8201АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Гриннинг айтишича, мамлакат глобал бўлиниш томон кетмоқда, бунда Республикачилар штатлари демократлардан ажралиб чиқади. Бу ҳақда у Twitter ижтимоий тармоғида ёзган.
Грин Қўшма Штатлар ичида зиддият юзага келиши мумкинлигини эълон қилди ва Вашингтонни штатларни "ажратиш" йўлида ушбу зиддиятдан қочишга чақирди.
"Кимдирга ёқадими ёки йўқми, биз миллий бўлиниш томон кетяпмиз, лекин мен фуқаролар уруши бўлишини хоҳламайман, бу ҳеч қачон содир бўлмаслиги керак", дейди у.
Конгрессменнинг таъкидлашича, айни дамда АҚШда Вашингтон ва сиёсий дунёнинг ҳақиқий америкаликлар билан алоқаси бутунлай узилган.
Грин аввалроқ Байденнинг Украинадаги сиёсатини "Хитойга совға" деб атаган эди. Унинг фикрича, Пентагон мамлакат чегараларини ҳимоя қилиши ва Вашингтонни Россия ва Хитой билан учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келмаслиги керак.
LiveБарчаси