“Сити” “Юнайтед”нинг юлдузини текинга қўлга киритмоқчи

Спорт

image

Франциялик футболчи Поль Погба "Манчестер Юнайтед"дан "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Тhe Gurdian” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” жорий йилнинг ёзида ярим ҳимоячи Поль Погбани текинга ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Франциялик футболчининг ўзи "Манчестер Сити"га ўтишга тайёр. Унинг Ҳосеп Гвардиола билан бирга ишлаш истаги кучли. Шунингдек, испаниялик мураббий ҳам 29 ёшли футболчи жамоасига фойда келтиришига ишонмоқда,

Манбанинг қайд этишича, “шаҳарликлар” Поль Погбага бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олган 4 йиллик шартнома таклиф қилади. Қолаверса, Погбанинг ойлиги “Манчестер Юнайтед”дагидан сезиларли даражада кам бўлади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 29 ёшли футболчи “Юнайтед” таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг