“Сити” ва “Юнайтед” “Вест Хэм” футболчисига кўз тикди

Спорт

image

“Манчестер Сити” “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райсни харид қилиш учун азалий рақиби “Манчестер Юнайтед”га рақобат қилишга тайёр. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди

Манчестернинг икки жамоаси Англия терма жамоаси футболчиси учун 100 миллион фунт стерлингдан (128 миллион доллар) кўпроқ сарф-харажат қилмоқчи. Футбол оммаси Деклан Райснинг бунчалик катта пулга арзишини сўроқ остига олиб келади. Шундай бўлишига қарамасдан, “Манчестер Юнайтед” Декланга бўлган қизиқишини бирзум бўлса-да, сусайтирмади.

“Сити” ёзда “Боруссия Дортмунд” футболчиси Эрлинг Холандни сотиб олиши ҳақидаги гаплар тобора ҳақиқатга яқинлашиб бормоқда. “Шаҳарликлар” раҳбарияти битта трансфер ойнасида ўта қиммат иккита футболчини сотиб олишдек таваккалга қўл урмаса керак. Шу сабаб Декланн келажагини “Юнайтед” билан боғлаши эҳтимолга яқин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Деклан Райс “Вест Хэм” сафида барча мусобақалар доирасида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди. Англиялик 23 ёшли футболчи “Тransfermarkt” портали томонидан 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг