“Сити” “Реал” аъзосини асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда
Спорт
−
19 Март
2350“Манчестер Сити” “Реал” футболчиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Манбага кўра, “Сити” ёзда Кевин Де Брюйне ва Матео Ковачич каби ярим ҳимоячиларни сотиб юбормоқчи. Пеп Гвардиола афзал кўрган майдон марказини кучайтириш вариантларидан бири бу Камавинга.
Франциялик ярим ҳимоячи бу мавсумда “қаймоқранглилар”нинг доимий асосий таркибидан ўз ўрнини топа олмади. Бу фактор “Ман Сити” учун имконият бўлиши мумкин. Ўз навбатида Камавинга ҳам Гвардиоланинг шахсий қизиқишларидан кейин “Манчестер Сити”га ўтиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Қайд этилишича, “қироллик клуби” Камавингани 70 миллион фунт стерлингга сотиши мумкин, бу “шаҳарликлар” учун ҳамёнбоп нарх ҳисобланади. Ярим ҳимоячининг ўйин сифатини инобатга олсак, бу Европанинг бошқа клубларини ҳам жалб қиладиган нарх бўлади.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель