“Сити” – “Ливерпуль” баҳси АПЛ тарихидаги энг энг зўрими? Клопп жавоб берди

Спорт 4650
image

“Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”нинг йиллар давомида барқарор футбол намойиш қилаётгани ҳайратда қолдиради. Бу ҳақда “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига таяниб, “Liverpool Echo” нашри хабар берди.

Шунингдек, Клопп журналистларнинг “Сити” ва “Ливерпуль” тўқнашуви Англия Премьер лигаси тарихидаги энг кучлисими қабилидаги саволига, ҳа, деб жавоб берган. 

“Сити” – “Ливерпуль” тўқнашуви АПЛ тарихидаги энг кучлиси? Ким айтди буни? Жейми Каррагерми? Ҳа! Ҳар икки жамоа ҳам йиллар давомида кўрсатган барқарорлик ақлдан оздиради. Йиллар давомида стабилликни ушлаб туриш осон эмаслигини тушунамиз. 10 апрель куни яхши ўйин кутаман. Ҳа, кўпинча ажойиб ўйин ҳақидаги умидлар оқланмаслигини биламан. Лекин бу учрашув қизиқарли бўлиши керак, чунки бунга иккала жамоа ҳам иштиёқ билан ёндашмоқда. 

“Манчестер Сити” устидан ғалаба қозонсак, улардан икки очко олдинда бўламиз. Мағлуб бўлсак, тўрт очкога ортда қоламиз. Агар, дуранг қайд этилса, орадаги фарқ бир очкони ташкил қилади. Бу жуда муҳим ўйин. 14 ёки 15 очко ортда қолганимизда баҳснинг аҳамияти камаймас эди”, деган мерсисайдликлар клуби бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан 9 очколик фарқни 1 очкогача қисқартиришга эришди. Улар ўртасидаги ўтган даврадаги учрашувда 2-2 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилган эди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 2.8
t
×