“Сити” футболчиси фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради

Спорт

image

“Манчестер Сити” ва “Арсенал” украиналик футболчи Александр Зинченконинг трансфери бўйича келишиб олди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ҳимоячини 30 миллион фунт стерлингга трансфер қилиш бўйича оғзаки келишиб олган. Эндиликда “канонирлар” 25 ёшли футболчи билан шартнома шартларини муҳокама қилишмоқда. Яъни, Зинченконинг “Арсенал”даги маоши ва шартнома муддати масаласини ҳал қилиш керак.

Қайд этиш жоизки, Зинченко Украина терма жамоасида кўпинча ярим ҳимояда ўйнайди, аммо у “Манчестер Сити”да чап қанот ҳимоячиси вазифасини бажаради.

Маълумот учун, ўтган мавсумда украиналик футболчи “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг