“Сити” 52 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин турибди

Спорт

image

Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” “Лидс” ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсни трансфер қилиш шартларини келишиб олди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Филлипс учун тўланадиган товон пули тахминан 52 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, “шаҳарликлар” ўзларига тегишли 18 ёшли ярим ҳимоячи Дарко Гьябини Калвиннинг товон пулига қўшиб, “Лидс”га жўнатиб юбормоқчи.

Қайд этиш жоиз, Пеп Гвардиола Филлипсни клубни тарк этган Фернандиньога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шу сабабдан, Пеп “Сити” раҳбариятидан Калвиннинг трансферни шахсан ўзи талаб қилмоқда.

Маълумот ўрнида, якунланган мавсумда Калвин Филлипс “Лидс” сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчи асосан ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. “Transfermarkt” портали англиялик иқтидор эгасини 50 млн еврога баҳолаган ва унинг “Лидс” билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг