Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди
Жамият
−
06 Май 25571 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълимга барча йўналишлар учун қабул бутунлай ёпилди. Бу ҳақда кеча, 5 май куни қабул қилинган “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсад қилинган.
Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб:
- сиртқи таълимга қабулни ёпиш талаби давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;
- ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқи таълим шаклида давом эттиради.
- кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.
Шунингдек:
- олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
- магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
- олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;
- муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.
Идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони билан Ўзбекистонда педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул ёпилиши белгиланган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь