Сирдарёдаги газ “заправка”да портлаш бўлгани ростми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги метан "заправка"ларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ матбуот хизмати буни рад этиб чиқди.

Маълум қилинишича, 9 март куни соат тахминан 21:10 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасидаги компрессор қисмининг бир бўлаги шикастланган.

Ҳодиса оқибатида чақнаш ва ёнғин содир бўлмаган, ён атрофдагиларнинг тан жароҳати олиши ва вафот этиши ҳолатлари кузатилмаган. Шикастланган қурилма газ тўлдириш шохобчаси ҳудудидан узоқ масофада жойлашган.

“Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги метан “заправкада” ҳайдовчилар муштлашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё портлаш заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг