Сирдарёда йўлсозлик корхонаси мансабдорлари 1,5 млрдни “растрата” қилгани аниқланди

3-саҳифа 3676
image

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида йўл инфратузилмаси объектларида 1,5 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, 2020-2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва “Обод қишлоқ” дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганда, мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд 525 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.

Ҳозирда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167- (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”) ва 209- (“Мансаб сохтакорлиги”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×