Сирдарёда йўл таъмирлашда 450 млн сўм талон-торож қилинди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида кўчаларни таъмирлашда жами 450 миллион сўм талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди. 

Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни таъмирлаш ишларини сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўмни талон-торож қилган.  Шунингдек, улар ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 млн сўмни ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Департаментга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made