Сирдарёда ваҳима тарқатганлар қўлга олинди

Жамият 9729
image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди. Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам бўлди. Ҳозирда ушбу асоссиз хабарларни аҳоли орасида тарқатиб, ваҳима уйғотганлар қўлга олинган.

Сардоба туманида яшовчи Э.М. жорий йилнинг 14 январь куни танишларидан эшитган асоссиз маълумотларга ишониб, турмуш ўртоғига уйни тарк этишини тайинлаган. Бу орқали тумандаги “Дўстлик” маҳалласи аҳолисига мазкур ёлғон хабар тарқалиб, ваҳима уйғонишига сабаб бўлган. Саросима кучайгач, у Тожикистон Республикаси Панжикент туманида яшовчи тоғасидан ушбу ҳолат юзасидан маълумот сўрайди. Амо тоғасидан бу хабар нотўғри эканини эшитишидан олдин аҳоли орасида ваҳима бошланиб улгурган эди.  

Ушбу хабарни эшитган Оқолтин туманида яшовчи блогер Б.Ж. Тожикистондан тошқин келаётганини айтиб, одамларни уйларини тарк этишга ундовчи видеони тасвирга олиб YouTube’га жойлаган.

Мирзаобод туманида яшовчи Р.Ф. Сардоба ва Оқолтин аҳолиси орасида уйғонган ваҳимани опасидан эшитади ва қўни-қўшниларини уйғотиб, уйларини тезроқ тарк этишга ундайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 449
Рейтинг: 3
t
×