Сирдарёда уй ёниб кулга айланди
Жамият
−
16 Июль 2019
3020Кеча, 15 июль куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Пахтаобод” МФЙ Анорли кўчасида жойлашган фуқаро А.Х.нинг уйида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин соат 20:20 да бошланган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан уйнинг 60 кв метр майдони сақлаб қолинган. Воқеада ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг хабар берилгани учун ёнғин ўчириш бўлинмалари кўрсатилган манзилга етиб борганида иморатнинг асосий том қурилиш конструкцияларини ёнғин қоплаб олган.
Ёнғинга 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 80 кв метр майдонида томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисанинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.