Сирдарёда террорчилик ғояларини тарқатган 9 нафар шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида интернет тармоғи орқали террорчилик ғояларини тарқатган 9 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.

Тезкор маълумотларга қараганда, ушбу шахслар ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио-видео материалларни тарқатиб келишган. Улар келгусида Сурия давлатига “ҳижрат” қилиб, ушбу террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.

Боёвут туманида туғилган О.Д. ва И.М. жамоат етакчиси сифатида жамият учун зарарли ғояларни тарқатиш, қолган аъзоларни ўзаро бириктириш вазифасини бажариб келган.

Қайд этилишича, тезкор тадбирлар давомида улар яшайдиган манзилларда террорчилик ташкилотига аъзолик бўйича далилий ашёлар қўлга киритилган. Ҳолат юзасидан жами 9 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Хивада халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган гуруҳ ушланган ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг