Сирдарёда тарвуз ортилган юк автомобили дарахтга урилди. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
23 Июль 2021
9550Бугун, 23 июль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида “Газ-53” юк автомобили дарахтга келиб урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, юк автомобили Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Тонги соат 6:00 да йўл торлиги ва ҳайдовчи чарчоқдан уҳлаб қолиб, бошқарувни йўқотиши сабабли йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилган. Оқибатда автомобиль салонидаги йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган, ҳайдовчи эса воқеа жойида вафот этган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи муносабат билдирган. Унинг аниқлик киритишича, ҳодиса юз берган вақтда йўл қопламаси қуруқ бўлган. Шунингдек, йўл муҳофазаловчи темир-бетон тўсиқлар билан ажратилган, ётиқ йўл чизиқлари чизилган ҳамда йўл сунъий ёритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь