Сирдарёда пиёда ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа 2280
image

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ҳайдовчи Lacetti`да пиёдани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни тахминан соат 21:00 ларда Оқолтин туманидаги “Шодлик” МФЙда Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган. 

Ушбу ҳодиса юз берган ҳудуд йўллари талабга жавоб берган бўлиб, ЙТҲга сабаб қилиб пиёданинг нотўғри йўналишда ҳаракатланиши кўрсатилган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Оқолтин тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×