Сирдарёда маҳкумни колониядан чиқаришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.П. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган танишлари, маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига у 136 млн сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг