Сирдарёда қаҳрамонлик кўрсатган йигит вазирликка ишга олинади

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 июль куни 21 ёшли Саидисломбек Абдулқосимзода Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида она ва болани чўкаётганини кўриб қолиб, уларни сувдан қутқариб қолганди. Фуқаро Саидисломбек Абдулқосимзода шаҳар ҳокимлиги томонидан кўрсатган қаҳрамонлиги инобатга олиниб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ишга таклиф қилинди. Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, она ва бола қутқариб қолинганидан кейин Сирдарё вилояти ҳокими ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ғулом Мухамедов уларнинг холидан хабар олиб, Саидисломбек ва унинг отаси билан учрашган. Учрашув давомида Саидисломбекка вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг "Фахрий ёрлиғи" топширилиб, эсдалик совғалари билан тақдирланган. Шунингдек, унга Фавқулодда вазиятлар вазирлигида иш таклиф қилинган.

"Имтиҳонга таёрланиш учун ҳар куни канал атрофига югургани чиқаман. Чўкаётганларини кўрган заҳотим хаёлимда, фақат, тезроқ кўмаклашиш бўлди. Ўзим ҳам чўкишимга оз қолди", дейди Саидисломбек.

Ўз навбатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Саидисломбекнинг кўрсатган қаҳрамонлиги учун миннатдорчилик билдириб, келгуси ўқиш ва изланишларига муваффақият тилаб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг