Сирдарёда фермерлар ўзбошимчалик билан даладаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
09 Март 2023
3751Сирдарё вилоятида фермерлар даладаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб, табиатга салкам 800 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 март куни Сирдарё вилояти Сирдарё туманининг “Шоликор” ҳудудидаги “Қолгансир” давлат ўрмон ва ов хўжалиги ер майдонида ёнғин содир бўлган. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида “Қолгансир” давлат ўрмон ва ов хўжалигига қарашли жами 10 гектар ер майдони ёнгани аниқланган. Шундан 2 гектар ер майдонидаги манзарали дарахтлар тегишли тартибда хатловдан ўтказилган. 4 турдаги 294 дона манзарали дарахт ўсишдан тўхтагани, 4 турдаги 217 дона манзарали дарахт эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланган. Ўсимлик дунёсига 494 миллион 940 минг сўм зарар етказилган.
Ёнғиннинг келиб чиқишига “Шоликор” ва “Синдоробод” ҳудудида фаолият олиб борувчи 35 нафар фермер томонидан шолидан бўшаган ер майдонидаги ўсимлик қолдиқларининг ёқиб юборилиши сабаб бўлган. Оқибатда 311,7 гектар дала ер майдони ёнган.
Ернинг унумдор қатламидаги балл бонитети пасайишига сабаб бўлган ҳолатлар бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар қилиниб, 295 миллион 627 минг сўм зарар миқдори белгиланган.
“Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь