Сирдарёда “Электросет” бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2022
6397Сирдарёда тадбиркордан пора талаб қилган Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. (муқаддам Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари билан судланган) “С.Х.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширишда аниқланган 21 млн сўм зарарни базага киритмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 млн сўм пора талаб қилган.
Ғ.Н. тадбиркордан талаб қилинган пулдан 1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 6 млн сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси