Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
13 Апрель 2022
6003Сирдарёда тадбиркорнинг қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ў.Т. тадбиркор Ш.нинг савдо дўконидаги электр энергиясидан 5 миллион сўм қарздорлигини танишлари ёрдамида йўқ қилиб беришни ваъда қилган.
Ў.Т. янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 2,5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь