Сирдарёда чақалоғини 10 минг долларга пуллаётган аёл ушланди
Жамият
−
15 Май 2020
9289Жорий йилнинг 5 май куни Сирдарё вилояти, Боёвут туманида фуқаро Э.Ш. чақалоғини фуқаро Р.Г.га 10 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
ИИВнинг хабар беришича, воқеа жойида гумонланувчидан 10 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Э.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь