Сирдарёда бир неча миллионлик кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” сотаётганлар ушланди 

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан Сирдарё вилояти ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Қ. харидор Ф.га 150 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситасини 12 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда М.Қ.га дори воситаларини етказиб берувчи шериги А.Х. 600 дона “Тропикамид” дори воситасини 30 миллион сўмга ўтказиш учун олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг