Сирдарёда ашаддий фирибгар қўлга олинди

Жамият

image

Сирдарёда қурилиш ташкилотларидан бирининг иш бошқарувчиси содда аёлни чув туширди. У аслида ўзида йўқ бўлган уйни сотишга уриниб, аёлдан қўлга киритган пулларни ўз манафааати йўлида сарфлаб юборган.  Бу ҳақда шу вилоятнинг Мирзаобод туман суди раиси маълум қилмоқда. 

Аниқланишича, судланувчи Р.Асроров анча миқдордаги мулкни қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Г.Носированинг ишончига кирган. Унга гўёки Мирзаобод тумани, Шифокорлар массивида укаси Т.Асроров номига олинган намунали уйи мавжудлигини айтган. Йўқ уйнинг баҳосини 61.000.000 сўм дея маълум қилган. 

Фуқаро Г.Носирова унга ишониб 43.500.000 сўм пулларни ўз қўллари билан фуқарога берган. Фуқаро ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

“Ҳолат бўйича айбдорга ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳар ойлик иш ҳақидан давлат ҳисобига 20 фоиздан ундириш шарти билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бундан ташқари, суд ҳукмига кўра етказилган моддий зарар тўлиқ қайтарилиб, жабрланувчининг ҳуқуқлари тикланган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made