Сирдарёда 8 яшар қизни зўрламоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 2020 йилда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида яшовчи М.З. исмли шахс 8 яшарни қизни мактаб ҳожатхонасида зўрламоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.З.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида назардат тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 2020 йил 14 августда М.З.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Жиноят иши юзасидан  Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари орадан бир йил вақт ўтиб якунланди . Унга кўра ушбу жиноятни содир этган М.З. исмли шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туман судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан айбдор деб топилиб, 10 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, жиноятчи М.З. исмли шахс аппеляцияга бериш ҳуқуқига эга. Аппеляцияга берган тақдирда ушбу жиноят иши қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг