Сирдарёда 7 та ҳокимга ҳайфсан берилди

Жамият 4438
image

Сирдарё вилоятида 2 та шаҳар ва 5 та туман ҳокими, битта ташкилот ҳамда битта бошқарма бошлиқлари ҳайфсан олди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг жорий йил 12 августда имзолаган қарорига кўра, Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқин Дадабоев, Янгиер шаҳар ҳокими Элёр Хўжаев, Сардоба тумани ҳокими Aбдуазим Хидиров, Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев, Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов, Сайҳунобод тумани ҳокими Фарруҳ Ўктамжонов, Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозиловга ҳайфсан берилган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари Ш. Aбдуллаев, Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи О.Донабоевга ҳам ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, мазкур интизомий чоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, идоралар, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани учун берилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 3
t
×