Сирдарёда 6400 долларга 3 кишини ўқишга киритиб қўйганини айтиб, сохта ҳужжат берганлар ушланди

Жамият 2691
image
-

Сирдарё вилояти Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А.  ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 3 нафар фуқарони Гулистон давлат университетида ишловчи “Ш.”исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 6 400 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро З.А.га 3,5 миллион сўм ва У.М.га 9,1 миллион сўм пулни “контракт тўловлари” учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилингани тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3.2
t
×