Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини $5 мингга пулламоқчи бўлган аёл қамалди
Жамият
−
29 Декабрь 2021
4212Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби маълум қилид.
Қайд этилишича, жорий йил 13 октябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда шаҳарнинг Намуна маҳалласида жойлашган “Никоҳ уйи” рўпарасидаги автотураргоҳда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.А. ўзининг жорий йилнинг 8 октябрь куни туғилган фарзандини харидор сифатида жалб қилинган ИИБ ходимига 5 минг доллар эвазига сотган вақтда ушланган. Ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Тартиб бўйича, фуқаро Б.А.нинг чақалоғи Сирдарё вилоятидаги меҳрибонлик уйига топширилган.
Қайд этилишича, Б.А. қилмишидан пушаймонлигини, моддий томондан қийналиб қолганини, фарзандини ўстиришга имкони йўқлигини, шу учун сотишга мажбур бўлганини билдирган.
Суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Б.А.га беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Одам савдоси қурбони бўлган гўдак васийлик органларига топширилган.
LiveБарчаси