Сирдарёда 21 ёшли йигит қаҳрамонлик кўрсатди (видео)
Жамият
−
07 Июль 2023
19019Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Саидисломбек Абдулқосимзода исмли йигит шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида она ва боланинг чўкаётганини кўриб қолиб, уларга ёрдам беришга ошиққан.
"Канал атрофига югургани чиқаман, имтиҳонга таёрланаман. Чўкаётганларни кўрган заҳоти хаёлимда фақат тезроқ кўмаклашиш бўлди. Ўзим ҳам чўкишимга оз қолди", дейди йигит.
Саъй-ҳаракатлар натижасида у она-болани сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Қаҳрамонлик кўрсатган йигит шаҳар фаоллари номидан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолганди. Самарқандда эса 4 нафар йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди.