Сирдарёда 1,5 млрд сўмлик табиий газни ўмарган метан “заправка” аниқланди
3-саҳифа
−
14 Июль 3597 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Ўзэнергоинспекция ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Ш. С.” МЧЖга қарашли АГТКШда газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 599 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь