Сирдарёда ҳожатхонадан 3 кишининг жасади топилди
3-саҳифа
−
28 апрел 2023 23574 1 дақиқа
27 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Файзлиобод” маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушиб, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокурори С.Иматов раҳбарлигида туман прокурори А.Уралов, туман ИИБ бошлиғи А.Мўминов, туман прокуратураси терговчиси Ш.Норбўтаев ва туман ИИБнинг тезкор ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр