Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Жамият

image

Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

Маълумот учун, бунга қадар Акмалжон Махмудалиев Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев жорий йилнинг 24 ноябрь куни Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг